AUDITORLIK TASHKILOTI TANLOVI BO'YICHA E'LON
«Ўзинтеримпэкс» АЖ 2022 йил молиявий ҳисоботини ташқи аудитини ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти танловини эълон қилади. Ташқи аудит қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: - 2022 йил якуни бўйича БҲМС асосида тайёрланган молиявий ҳисоботи ташқи аудит текширувини ўтказиш; - компаниянинг “Узтрейд” АЖ га қўшилиши шаклида қайта ташкил қилиниши жараёнида юзага келган масалалар бўйича консультатив хизматларни амалга ошириш; Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш лозим: - иштирокчиининг танловда иштирок этиши ҳақидаги таклифи (таклифда аудит хизматларнинг дастлабки қиймати кўрсатилган бўлиши шарт); - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси; - аудит фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи ҳақидаги лицензия нусхаси; - аудит ташкилотининг иш тажрибасини кўрсатган ҳолда, хизмат кўрсатган йирик мижозлари рўйхати (БҲМС бўйича алоҳида); - аудиторларнинг миллий квалификация сертификати нусхалари; - Жамиятнинг аудит текширувида иштирок этувчи аудиторлар ҳақида маълумот (резюме), тегишли хужжатлар нусхаларини тақдим қилган ҳолда; - суғурта полиси нусҳаси; - иштирокчининг республика аудитор ташкилотлари рейтинг баҳоланишида иштирок этганлигини тасдиқловчи хужжат; - ва бошқа лозим топилган хужжатлар. Танловда иштирок этиш учун таклифлар жорий 2023 йилнинг 10 март куни соат 17-00 гача қабул қилинади. Танловда иштирок этиш учун таклифлар «Ўзинтеримпэкс» АЖ нинг қуйидаги манзилида қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51/1 уй ёки қуйидаги электрон почтага юборилади: info@uzte.uz Биз билан боғланиш телефони: +99895 145 49 00